Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) Жанубий Кореядаги университет талабаларини илиқ кутиб олди ҳамда мазкур ташриф муваффақиятли бўлиши учун имкон қадар ҳаракат қилди.
Корея Республикасидаги Инҳа университетининг тиббиёт факультети талабалари ўз ташрифлари давомида Тошкент шаҳридаги бир қатор соғлиқни сақлаш муассасаларида бўлишди ҳамда мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишишди.
Корея Республикасидаги Инҳа университетининг тиббиёт факультети талабалари рус тилидаги тиббиёт атамаларини ўрганишди.
Ўз ташрифлари доирасида бўлажак тиббиёт соҳаси мутахассислари ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев деди: «Мазкур ташриф Жанубий Кореялик талабалар учун муваффақиятли бўлди деб умид қиламан. Бундай ташрифлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларига бир-бирларини янада яхшироқ тушунишларига ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмак бериши аниқ».