Валюта курслари 11/08/2025
$1 – 12672.81
UZS – 0.63%
€1 – 14753.69
UZS – 0.38%
₽1 – 158.89
UZS – 0.25%
Қидириш
Технологиялар 06/08/2025 Корея ва Япония IT корхоналари Самарқандга таклиф этилди

Корея ва Япония IT корхоналари Самарқандга таклиф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий шуъбаси ва IT Park Самарқанд филиали ходимлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги раҳбарияти билан биргаликда Корея Республикаси ва Япония давлатига IT компанияларни вилоятга жалб этиш ва IТ хизматлар экспортини ошириш юзасидан хизмат сафари амалга оширди.

Хизмат сафари давомида икки томонлама учрашувлар ташкил этилди. Мазкур учрашувлар давомида Ўзбекистонда IТ компаниялар учун яратилган солиқ имтиёзлари, IТ Парк инфратузилмаси ва инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида корейс ва япон компанияларига батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, IТ соҳасида ёш кадрларни тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, аутсорсинг асосида экспорт хизматларини кўрсатувчи корхоналар учун “Zero risk” дастури ва бошқа тақдимотлар ўтказилди ҳамда стартап лойиҳаларни молиялаштириш учун грант маблағларини жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

Мазкур учрашувлар якунида Самарқанд вилоятида IТ аутсорсинг маркази ҳамда бир нечта корейс ва япон корхоналарнинг бўлинмаларини ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг