Жаноби Олийлари!
Сизни ва Ўзбекистон халқини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллик йилларида сиёсат, дипломатия, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа ва бошқа йўналишларда эришган улкан муваффақиятларни эҳтиром билан эътироф этаман. Сиз, Жаноби Олийлари, ўтган йил декабрь ойида Президент лавозимига киришганингиздан сўнг фаол амалга ошираётган сиёсий ислоҳотлар юксак самаралар беришига тилакдошман.
Давлатларимиз ўртасида 1992 йилда ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан сўнг юксак ишонч ва дўстлик муносабатларига асосланган ўзаро манфаатли шериклик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани мени қувонтиради. Президент Жаноблари, жорий йилда Сиз билан Сеулда учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш учун зарур бўлган барча масалаларни муҳокама қилиб олишимизга умид қиламан.
Президент Жаноблари, Сизга мустаҳкам соғлиқ, Ўзбекистон Республикасига абадий фаровонлик тилайман.
Мун Чжэ Ин, Корея Республикаси Президенти