Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 17/05/2016 Корея Республикаси Бош вазири Ўзбекистонга келади
Корея Республикаси Бош вазири Ўзбекистонга келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 19-май куни Корея Республикаси Бош вазири Xван Гё Ан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган.

Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа – Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг