Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 14/07/2016 Корея делегацияси ЭОДТ масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форуми доирасида IUTга ташриф буюрди
Корея делегацияси ЭОДТ масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форуми доирасида IUTга ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Корея Республикаси делегацияси 2016-йилнинг 13-июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди. Ташриф Эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форуми доирасида ташкил этилди.

Эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форуми 13-июлдан 15-июлга қадар бўлиб ўтади. Форум доирасида бир қатор муҳокамалар ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Форум Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Корея IT-саноатини рағбатлантириш миллий агентлиги (NIPA), Корея Савдо ва Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги (KOTRA), “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ташкил этилди.

Форумда иштирок этиш учун “NIPA”, “Bridgesoft”, “Publion”, “Cubrid”, Корея Эркин ва очиқ дастурий таъминотни ривижлантириш уюшмаси, “Korea Small & Medium IT Business Export Cooperative” ва бошқаларни ўз ичига олган делегация Ўзбекистонга етиб келди.

13-июль куни Корея делегацияси Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрдилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида давлат вакиллари ва хусусий тармоқ вакиллари, ҳамда талабалар иштирок этдилар. Муҳокамаларда Корея делегацияси бепул маълумотлар базаси ва таълим учун “Moodle” тизимини тақдим эдилар.

“Cubrid” компания раиси Чонг Бёнг Джу компаниясининг “Cubrid” маълумотлар базасини тақдим этди. Жумладан, у “Cubrid” маълумотлар базасининг бозордаги шунга ўхшаш маҳсулотларга нисбатан афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

“Конгджу” Университети профессори Хо Вон эса таълим муассасаларининг таълим жараёнини самарадорлигини ошириш учун “Moodle” тизими ҳақида батафсил маълумот берди. У “Moodle” тизимини таълимда фойдаланиш йўллари ва ўқитишнинг янги услублари ҳақида тўхталиб ўтди.

14-июль куни Тошкент шаҳрида Эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форуми доирасида давра суҳбати ўтказилади.

15-июль куни эса пойтахтимизда Эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форуми бўлиб ўтади. Форумда “NIPA” Президенти Юн Джонг Лок иштирок этади.

ЭОДТ – дастурий таъминот тури бўлиб, ундан фойдаланиш учун уни эркин кўчириб олиш ва унинг кодига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг