Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 21/12/2016 “Korea Post” “Ўзбекистон почтаси”ни модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқди
“Korea Post” “Ўзбекистон почтаси”ни модернизация қилиш лойиҳасини ишлаб чиқди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги юқори поғоналарга кўтарилган кенг қамровли муносабатлари давлатларимиз почта хизматларининг ҳамкорлигини кенгайтиришда муҳим асос бўлиб келмоқда.

2016-йил апрель ойида Сеулда “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳамда Корея почтаси (Korea Post)нинг раҳбарияти ўртасида биринчи мулоқот бўлиб ўтган ва ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари борасида фикр алмашилган.

Жорий йилнинг август ойида Корея томони “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта бўлимларини автоматизациялаш даражасини ўрганиб чиққан. Мулоқотлар давомида Жамиятимиз мутахассислари билан биргаликда почта инфратузилмасини такомиллаштириш ва информацион технологияларини жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинган.

2016-йил 15-декабрь куни “Ўзбекистон почтаси” АЖ Бош директори Ш.Атамухамедов Корея почтаси Президенти жаноб Ким Ки Деок бошчилигида Тошкентга ташриф буюрган делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад - Корея мутахассислари томонидан аввал тайёрланган “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта бўлимларини модернизация қилиш лойиҳаси билан танишиш ва уни муҳокама қилишдан иборат эди.

Музокаралар натижасида почта логистикасини яхшилаш, ахборот технологияларини жорий қилиш ёрдамида ушбу лойиҳани қадам - бақадам амалга оширилиши Ўзбекистон почта хизматини ривожлантиришнинг ўзига хос “йўл харитаси” тимсолида мутахассислар қабул қилишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг