Колпинодаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Урганчга олиб келинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси берган маълумотга кўра Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси кўмагида 2017 йилнинг 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинди.
Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда.