Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 05/03/2019 Кўп асрлик тарихий биноларни сақлаб қолишда янгича ёндашув
Кўп асрлик тарихий биноларни сақлаб қолишда янгича ёндашув

Ташкент, Ўзбекистан (UzDaily.uz) -- Бугун замонавий жаҳон меъморчилигида уйларни қуриш ва таъмирлаш энг сўнгги технологиялар ёрдамида амалга оширилмоқда. Бунда иншоотларнинг нафат ташқи кўриниши балки мустаҳкамлаги-ю, зилзилаларга бардошлилиги ҳам эътиборга олинаяпти. Хусусан, ривожланган АҚШ, Хитой, Германия каби мамлакатларда айнан қурилиш ишларида лазерли сканер ускунасидан фойдаланилади. Ушбу қурилма объектларнинг геометрик суратини яратиш ва энг кичик ёриқларни ҳам ақинлаш имконини беради.

Эндиликда мамлакатимиз қурувчилари ҳам объектларни барпо этишда мана шу технологиядан фойдаланадилар. Бу бўйича Тошкент Ирригация ва Кишлок Хўжалигини Механизациялаш Муҳандилари Институтида ўтган семинарда сўз борди. Калифорниянинг Беркли университетидан ташриф буюрган профессор Шаҳзод Тохировнинг сўзларига кўра, бу теҳнология билан кўп қаватли турар – жой ва комплекларни қуришда хатоликлар сони камайиб, ҳар қандай ёриқлар ва нотекис қисмлар яққол кўринади. Энг асосийси, қурилишдан олдин ўтказилган текирув натижасида биноларнинг сейсмик ҳолатларга бардошлилигига ҳам баҳо бериш мумкин бўлади. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг