Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 15/08/2016 Кипр Рeспубликаси элчиси билан учрашув
Кипр Рeспубликаси элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 12-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Кипр Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Георгиос Касулидисни (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар, жумладан Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда турли соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантириш, давлатлараро мулоқотларни ҳамда Ўзбекистон ва Кипр Республикаси бизнес-доиралари ўртасидаги алмашинувларни фаоллаштиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг