Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 09/09/2022 Кинематография агентлигидан яна бир янги фильм
Кинематография агентлигидан яна бир янги фильм

Кинобайрами олди кеча Киночилар уйида Агентлик буюртмаси билан маҳоратли режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган "Аёл қисмати" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Премьерадан олдин Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухаликов Давлат раҳбари топшириғи билан «Меҳр» махсус операцияси ва терроризмга қарши курашга бағишланган «Мен террорчи эмасман», «Тутқунлик», «Амнистия», «Барон-2: Соғинч» фильмларини санаб ўтди. 

- Бугун биз ушбу фильмларимиз қаторини «Аёл қисмати» фильмининг премьераси билан тўлдирмоқдамиз, бу эса ўзбек халқимиз учун шошқалоқлик билан қарор қабул қилишдан яна бир огоҳлантириш бўлади”, - деди Агентлик Бош директори.

Фильмда аёлнинг қисмати, жуда кўпчиликнинг тақдирини бирлаштиради. У турмушнинг машаққатлари сабаб ўз юртини тарк этади. Сожида яқинларига эргашиш ортидан Россия, Покистон, Эрон, Туркия, Сурия ва Ироқ замини узра узоқ кезади. Унга ҳамиша бахт қийинчиликлар эвазига келади деб уқтиришарди. Мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмайсан, деб ярим дунёни айланиб чиқади. Лекин иқбол ўрнига завол топади. 

Сожида образини таниқли ва маҳоратли актриса Раъно Шодиева ижро қилган. Шунингдек, фильмда

яна Матёқуб Матчонов, Сирожиддин Сатторов, Шоҳсанам Абдумажидова, Илҳом Бердиев, Боир Холмирзаев ва бошқалар роль ижро қилишган.

Бадиий фильм Asian Trade Company (CATC) ҳамда «Дилшоҳ медиа» киностудиялари ҳамкорлигида суратга олинган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг