Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2019 “Kinder World International Group” нинг таълим муассасалари филиали очилади
“Kinder World International Group” нинг таълим муассасалари филиали очилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Пойтахтда “Kinder World International Group” нинг мактаб ва мактабгача таълим муассасалари филиали очилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапурнинг “Kinder World International Group” компанияси раиси Рикки Тан билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари Тошкент шаҳрида халқаро мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини қуриш таклифини билдирди.

Учрашув доирасида томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ва кейинги учрашувлар жадвали бўйича келишиб олди. Маълумот учун, “Kinder World International Group” комапаниясига 1986 йилда асос солинган бўлиб, унинг таркибида 17 та таълим муассасаси мавжуд.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг