Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Иқтисод 20/01/2016 Кичик тадбиркорлик субъектлари сони 207,1 мингдан ошди
Кичик тадбиркорлик субъектлари сони 207,1 мингдан ошди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2015 йил давомида 26,9 минг янги кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил этилди.

Ўзбекистон давлат статистикаси қўмитасининг маълумотига кўра, натижада 2016 йил 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 207104 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7%га ўсди.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги улуши ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши 38,9%ни (2014 йилда – 34,8%), чакана савдо айланмасида – 87,1%ни (86,3%), хизматлар соҳасида – 55,7%ни (51,5%), пуллик хизматлар ҳажмида – 50,8%ни (48,6%), юк ташиш ҳажмида – 53,1%ни (50,9%), йўловчи ташиш ҳажмида – 88,0%ни (85,6%) ва бандликда – 77,9%ни (77,6%) ташкил этди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги натижасида 2015 йилнинг январ-декабр ойларида улар томонидан иқтисодиётга 14789,3 млрд.сўмлик инвестициялар киритилди.

Бу республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 36,3%ини ташкил этади. Шунингдек, 2015 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 17015,0 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилди (жами қурилиш ишлари ҳажмининг 67,2%и) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4%га ўсди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг