Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2023 «Катта Лангар Қуръони» саҳифалари Париждан Тошкентга етиб келди
«Катта Лангар Қуръони» саҳифалари Париждан Тошкентга етиб келди

Хабарингиз бор, ўтган 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йил 6 мартига қадар Вазирлар Маҳкамаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг масъуллигида Франциянинг Лувр музейида «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма ўтказилди. 

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси фондида сақланаётган «Катта Лангар Қуръони»нинг икки саҳифаси ҳам намойиш қилинди.

«Катта Лангар Қуръони» саҳифалари Франциядан Тошкент халқаро аэропортига жорий йил 23 март куни етиб келди. Божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгач, саҳифалар жойлаштирилган қути ички ишлар ходимлари ҳамроҳлиги ва кузатувида Диний идора кутубхонасига етказилди.

Саҳифаларни қабул қилиш жараёнида уларнинг асл нусхалиги ва яхши сақланган ҳолатда етиб келгани маълум бўлди ва доимий сақлов хонасига жойлаштирилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг