Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 14/07/2023 Картошкачилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган ФАО лойиҳасининг натижалари сарҳисоб қилинди
Картошкачилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган ФАО лойиҳасининг натижалари сарҳисоб қилинди

2023 йил 12 июль куни Тошкентда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2021 йилдан 2023 йилгача амалга оширилган “COVID-19га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳаси бўйича якуний семинар бўлиб ўтди. Тадбирда миллий ва халқаро экспертлар иштирок этиб, амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва эришилган натижалар ҳақида сўз юритилди.

«Лойиҳа миллий ва халқаро экспертлар иштирокида амалга оширилди. Картошка навларини рўйхатга олиш, шунингдек уруғлик картошка ишлаб чиқариш ва сертификатлаш бўйича Ўзбекистон миллий тизимлари таҳлил қилинди, натижаларга кўра мутахассислар ўз тавсияларини бердилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, хусусий компаниялар ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар ҳамда картошкачилик соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш имконини берувчи қатор тренинглар ўтказилди. Лойиҳа доирасида ўзбекистонлик картошка мутахассислари учун Туркияга ўқув сафари ҳам ташкил этилди», - деди ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси мутахассиси Пётр Влодарчук.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа кўплаб мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистонда COVID-19 пандемияси оқибатлари картошка етиштиришга салбий таъсир кўрсатгани, товарлар ва одамлар ҳаракатида чекловлар туфайли озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид юзага келган,

истеъмолчиларнинг маҳсулотга бўлган талабини тўлиқ қондира олмагани сабабли бошланган эди. Лойиҳанинг асосий мақсади юқори, барқарор ва сифатли ҳосил етиштириш орқали Ўзбекистонда картошка тармоғининг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишдан иборат эди.

Миллиардлаб одамлар ўз кундалик рационини қимматбаҳо озиқ-овқат, озуқа ва техник экин бўлган картошкасиз тасаввур қила олмайди. Картошка соғлом углеводлар манбаи бўлиб, кам ёғли ва юқори толали таркибга эга, антиоксидантлар ва озуқа моддаларига бой ва уни ишлаб чиқариш жараёнида бошқа озиқ-овқат экинларини етиштиришга қараганда камроқ иссиқхона газлари ҳосил бўлади. Айни пайтда, картошка нафақат одатий ва тўйимли маҳсулот, балки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, шу жумладан, кичик фермерлар учун даромад манбаи ҳисобланади. ФАО маълумотларига кўра, бугунги кунда картошка 150 та мамлакатда 20 миллион гектардан ортиқ майдонда етиштирилади.

“COVID-19га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш” лойиҳасининг амалга оширилиши Ўзбекистонда илғор хорижий тажрибага асосланган барқарор картошка ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришга ёрдам берди. Шу мақсадда картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғларни сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, картошка ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, маҳсулотларни сақлаш шароитларини яхшилаш бўйича тадқиқотларни такомиллаштириш, шунингдек, фермерлар, агрономлар ва ушбу соҳада ишлайдиган бошқа мутахассисларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилди. Хусусан, лойиҳа доирасида картошка саноатини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича қатор тренинглар ўтказилди. Тренинглар ФАОнинг халқаро экспертлари иштирокида ихтисослаштирилган ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари учун ўтказилган.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда озиқ-овқат ва уруғлик картошка ишлаб чиқариш, шунингдек, уруғлик картошкани сертификатлаш тизими бўйича SWOT таҳлили амалга оширилди. Ушбу усул ташқи таҳдид ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда соҳани ривожлантиришдаги ҳақиқий вазиятни кўриш, шунингдек, ҳаракатлар режасини тузиш ва кейинчалик кучли ва заиф томонларни ҳисобга олган ҳолда картошка секторини ривожлантириш бўйича асосий қарорларни қабул қилиш имконини беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг