"Капиталбанк"нинг соф фойдаси 2024 йил якунлари бўйича 1,8 трлн сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунлари бўйича "Капиталбанк"нинг халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) асосидаги соф фойдаси 1,8 трлн сўмдан ошди, бу эса ўтган йилга нисбатан 8% ўсишни ташкил этди.
Банкнинг активлари йил давомида 13,4%га ўсиб, 47,1 трлн сўмга етди. Капитал 38,3%га ошиб, 5,7 трлн сўмни ташкил этди, тақсимланмаган фойда эса 45%га ўсиб, 4,8 трлн сўмга етди.
Банкнинг фоизли даромадлари 41,7%га ўсиб, 6,8 трлн сўмни ташкил этди, комиссиялик даромадлари эса 17,4%га ўсиб, 5,7 трлн сўмга етди.
Жисмоний шахсларнинг депозитлари йил давомида 37,2%га ошиб, рекорд даражадаги 21,4 трлн сўмга етди. Кредит портфели эса 6,3%га ўсиб, 31,6 трлн сўмни ташкил қилди.