Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Молия 07/02/2025 «Капиталбанк»га янги бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

«Капиталбанк»га янги бошқарув раиси ўринбосари тайинланди

(Сурат: Spot.uz)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Капиталбанк» кузатув кенгаши Улуғбек Таваккаловни банк бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинлади, дея хабар берди молия муассасасининг матбуот хизмати.

Улуғбек Таваккалов молия соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, олдинги фаолиятида Ўзбекистоннинг йирик банкларида рақамли трансформация жараёнларини бошқарган. Янги лавозимида у чакана хизматлар ва молиявий маҳсулотлар ривожланишини назорат қилади.

«Капиталбанк» кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусамадов Улуғбек Таваккаловнинг профессионал билим ва тажрибаси банкнинг ривожига, хизматлари ва рақобатбардошлигини оширишга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди. «Янги лавозимида у банк ва мижозлари учун янада катта ютуқларга эришади, деб ишонаман», — таъкидлади Абдусамадов.

Тайинлов Ўзбекистон Марказий банки тасдиғидан кейин кучга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг