Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2019 “Каннабис” олиб ўтишга уринган шахс қўлга олинди
“Kannabis” olib o'tishga uringan shaxs qo'lga olindi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Божхоначилар томонидан мамлакатимиз божхона чегаралари орқали гиёҳванд моддаларнинг олиб ўтилишига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро М.М.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг юклари орасидан 0,48 грамм “каннабис” барглари, “каннабис” баргларини майдалаш учун махсус қурилма ҳамда чекиш мосламалари ва уларнинг батарейкалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг