Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2018 Камилов: ўзбек-иордания муносабатлари юқори поғоналарга кўтарилди
Камилов: ўзбек-иордания муносабатлари юқори поғоналарга кўтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари бўйича вазири Айман ас-Сафади Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари,

Ўзбекистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини самимий қутлашдан беҳад мамнунман.

Ўзаро ишонч, ҳурмат ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига асосланган ўзбек-иордания муносабатлари ўтган қисқа вақт - 25 йил мобайнида ўзининг юқори поғоналарига кўтарилди.

Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги узоқ муддатли ва кенг қамровли шериклигимиз биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали бундан кейин ҳам халқларимиз манфаатлари йўлида сезиларли кенгайиб, чуқурлашиб боришига ишонаман”.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига соғлик-саломатлик,: бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Иордания халқига эса барқарорлик, тинчлик-осойишталик ва давомий тараққиёт тилаб қоламан.

Эҳтиром ила, Абдулазиз Камилов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг