Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/07/2018 Камилов МО давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
Камилов МО давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Чўлпон ота шаҳрида (Қирғизистон) Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Тадбир чоғида минтақа кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек Марказий Осийода кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини янада ривожлантириш бўйича сермазмун ва батафсил фикр алмашилди.

Йиғилиш якунларига кўра Қўшма баёнот қабул қилинди.

Ҳужжатда 2019 йил март ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳатлашув учрашувининг муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Бундан ташқари хавфсизликни таъминлаш, минтақа давлатларининг савдо-иқтисодий алоқаларини фаоллаштириш, Марказий Осиёнинг транзит-транспорт салоҳиятларини кенгайтириш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг зарурлиги қайд этилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов тадбир қатнашчиларини жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий иқтисодий форуми ишида иштирок этишга таклиф этди.

Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг мазкур учрашуви минтақадаги барча мамлакатларнинг дўстлик, яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ишонч анъаналарига асосланган минтақавий ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш борасидаги сайъ-ҳаракатларининг мантиқий ва табиий давоми бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг