Алоҳида қайд этиш жоизки, компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Хусусан, 2017 йил I чорак якунига кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қарийб 5,7 млрд. сўм суғурта мукофоти жамланди. Ўсиш 120 фоизни ташкил этди. Бу суғурта бозоридаги 20,6 фоиз улушни таъминлади ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида 2-ўринни эгаллади.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида компания томонидан 2,2 млрд. сўмдан ортиқ суғурта мукофоти тушурилди, бу билан фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида 51,6 фоиз улушга эга бўлинди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компания 1-ўринни эгаллади.
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича компания томонидан 690,0 млн. сўмдан ортиқ суғурта мукофоти тўпланиб, ушбу йўналишда 31,1 фоиз улушга эришилди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компания 1-ўринни эгаллади.
Ҳисобот даврида қайта суғуртага берилган жавобгарлик 1,8 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 мартага кўп демакдир. Шу билан бирга кирувчи қайта суғурта қилиш бўйича 3,0 трлн. сўмлик жавобгарлик қайта суғурталашга олинган. Бу ўтган йилги ҳисобот даврига нисбатан 1,2 мартага ортди.
Компаниянинг ҳалқаро Fitch рейтингига эга бўлиши орқали, қайта суғурта йўналишида биринчи маротаба чет элдан кирувчи шартнома имзоланди.