Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Молия 04/08/2016 “Кафолат суғурта компанияси” АЖ 37,7 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди
“Кафолат суғурта компанияси” АЖ 37,7 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти 37,7 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 37,9 фоизга кўпдир.

Алоҳида қайд этиш жоизки, компания мажбурий суғурта турлари бўйича хизмат кўрсатишда суғурта бозорида пешқадамлардан ҳисобланади. Ҳусусан, 2016 йил йил I-ярим йиллик якунига кўра транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича салкам 9,0 млрд. сўм суғурта мукофотларини жамлашга эришди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида 2-ўринни эгаллади.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича ҳам кенг кўламли ва салмоқли ишлар амалга оширилиши натижасида ҳисобот даврида компания томонидан 7,4 млрд. сўмга яқин суғурта мукофотлари жамланди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида компаниямиз 2-ўринни эгаллади.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича компания томонидан 1,0 млрд. сўмдан ортиқ суғурта мукофотлари жамланди ва ушбу йўналишда фаолият юритаётган суғурталовчилар ўртасида ҳам компаниямиз 2-ўринни эгаллади.

Суғурта тўловларининг хажми 7,4 млрд. сўмни ташкил этди. Жами 4006 та ариза бўйича суғурта тўловлари амалга оширилган бўлиб, бу ўрта ҳисобда кунига 20-21 та суғурта тўловлари амалга оширилганлигидан далолат бермоқда. Тўловларнинг асосий қисми иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиш, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда ихтиёрий суғурта турларига тўғри келмоқда.

Компаниянинг ҳисобот давридаги фаолияти давомида эришган ютуқларидан бири миқдорий кўрсаткичлар билан бирга молиявий-иқтисодий натижаларининг сифат кўрсаткичларида ҳам ижобий натижалар қайд этилганлиги ҳисобланади. 2016-йилнинг 1-июль ҳолатига компаниянинг инвестиция қўйилмаларининг умумий ҳажми 42,1 млрд. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг