Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 08/07/2016 “Кафолат” СК ва IFC ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди
“Кафолат” СК ва IFC ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Кафолат суғурта компанияси” АЖ ва Халқаро Молия корпорацияси (IFC) ўртасида суғурта хизматларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Кафолат суғурта компанияси” Бошқарувида Халқаро Молия корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда IFC вакили А.Зарипов IFC нинг қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш борасидаги тажрибаси, Европа ва Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш йўналишлари билан ўртоқлашди.

“Кафолат суғурта компанияси” АЖ компания тўғрисида, 2016-йилга мўлжалланган вазифалар, компаниянинг бошқа профессионал иштирокчилар билан фаолияти, янги суғурта турларини амалиётга жорий этиш босқичлари тўғрисида маълумот берди.

Учрашув давомида томонлар янги комплекс суғурта турларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон суғурта бозорига мос янги йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш бўйича келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг