Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 17/08/2018 «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «UzAutoTrailer» МЧЖ маҳсулот маҳаллийлаштирилиши даражасини оширишмоқда
«JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «UzAutoTrailer» МЧЖ маҳсулот маҳаллийлаштирилиши даражасини оширишмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 15 август куни «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК сервис ва дилерлик марказида (Самарқанд вилояти, Жомбой ш.) “Юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техника бутловчи деталларини маҳаллийлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация” кўргазмаси очилди. «JV MAN Auto-Uzbekistan» и «UzAutoTrailer» повышают уровень локализации продукции

Ушбу кўргазма маҳаллий автоқисмлар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек автомобиль саноатида ўз бизнесини ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли кооперация алоқаларини кенгайтириш йўли орқали «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва «UzAutoTrailer» МЧЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулот маҳаллийлаштирилиши даражасини ошириш ва таннархини пасайтириш мақсадларида амалга оширилмоқда. «JV MAN Auto-Uzbekistan» и «UzAutoTrailer» повышают уровень локализации продукции

Кўргазмада юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техниканинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзлаштириш таклиф этилаётган жами 500 дан зиёд бутловчи деталлари ва боғламалари тақдим этилади. Кўргазма октябрь охирига қадар давом этади. «JV MAN Auto-Uzbekistan» и «UzAutoTrailer» повышают уровень локализации продукции

Маълумот учун: “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК Марказий Осиёдаги MAN йирик юк автомобиллари ва йўловчи техникасини ишлаб чиқарувчи корхона саналади. Корхонага 2009 йил августда асос солинган ва у Самарқанд вилоятида жойлашган. «JV MAN Auto-Uzbekistan» и «UzAutoTrailer» повышают уровень локализации продукции

“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК тўлиқ вазни 41 тоннагача ва юк кўтариш қобилияти 5 тоннадан 30 тоннагача бўлган замонавий ва ишончли MAN автомобиль техникасини ишлаб чиқаради. Завод Европа талабларига жавоб берувчи энг янги технологик жиҳозлар билан жиҳозланган ва кенг моделлар қаторига оид техника – эгарли шатакчилар, самосваллар, бетон аралаштиргичлар, бетононасослар, сув ташгичлар, чиқинди ташгичлар, суғориш-ювиш, ўт ўчириш ва қутқарув машиналари, жами 50 дан зиёд номдаги махсус техника ишлаб чиқаради. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3000 техника бирлигигача бўлиб, шунингдек шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ҳам қамраб олади. «JV MAN Auto-Uzbekistan» и «UzAutoTrailer» повышают уровень локализации продукции

Пухталик, тежамкорлик ва ишончлилик – “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК маҳсулотининг ажралиб турувчи жиҳатларидир. Корхона барча маҳсулотлари бўйича, қанча юрилганидан қатъий назар, двигатель ва трансмиссия агрегатлари учун 2 йиллик кафолат беради, бу истеъмолчилар орасида юқори баҳоланади.

“UzAuto TRAILER” МЧЖ 2012 йилда “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан тиркама техника ва юк машинаси шассисида турли устқурмалар чиқаришни ташкил этиш мақсадида таъсис этилган.

“UzAuto TRAILER” МЧЖ тўлиқ технологик цикл бўйича самосвал кузовлари, бортли, изотермик, тентли ва яхлит металли фургонлар, самосвал яримтиркамалар, контейнер ташгичлар ва бошқалар ишлаб чиқаради. Завод лойиҳавий қуввати 3000 дона техникага мўлжалланган: 2000 дона яримтиркама ва 1000 дона юк машинаси шассисига устқурмалар. «JV MAN Auto-Uzbekistan» и «UzAutoTrailer» повышают уровень локализации продукции

2017 йил декабрдан “UzAuto TRAILER” МЧЖда “КАМАЗ” русумидаги юк кўтариш қобилияти 10 дан 36 тоннагача бўлган турли юк ташиш техникасини ишлаб чиқариш бошланди. Улар қуввати 240 дан 401 от кучигача бўлган ва ЕВРО 3, ЕВРО 4 ва ЕВРО 5 экологик меъёрларига жавоб берувчи двигателлар билан жиҳозланган. “КАМАЗ” юк автомобиллари ишлаб чиқариш йиллик қуввати 2000 донани ташкил қилади.

Завод умумий ишлаб чиқариш майдони 27 минг кв.м.ни ташкил қилади, корхонада 320 дан зиёд малакали ходимлар меҳнат қиладилар, ўз конструкторлик бюросига эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг