Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари чемпиони Энтони Жошуа ёз фаслининг биринчи куни рингга кўтарилади.
Британиялик жаҳон чемпиони 1 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги муҳташам Madison Square Garden аренасида америкалик Жаррел Миллердан ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.
Бу маълумотни Жошуанинг промоутери Эдди Хирн ҳам расман тасдиқлади. Чемпионлик жанги DAZN платформаси ҳамда Sky Sports телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Манбаа: olamsport.com