Семинардан кўзланган мақсад киберсоҳадаги миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган стратегия, амалиёт, халқаро илғор тажрибалар ва умумжамиятга тааллуқли ёндашувларни тушунишни янада чуқурлаштиришдан иборат. Хавфсизлик масалалари бўйича экспертлар икки кунлик семинар давомида тегишли соҳага оид тақдимотлар ўтказиб, кун тартибидаги мавзуларни гуруҳ ва якка тартибда муҳокама қилишди. Тошкентга келган экспертлар бошқа мамлакатлар билан соҳага тегишли меъёрларни илгари суриш, халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ва кибержиноятга қарши курашишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишилган саъй-ҳаракатларнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Шу билан биргаликда, ушбу саъй-ҳаракатлар интернетга оид умумий сиёсатни мустаҳкамлаш ва бошқаришга ҳамда интернет инфратузилмасини интернетнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятларига тўсқинлик қилувчи кибертаҳдидлардан ҳимоя қилишга ҳам қаратилгандир. Тадбирда Ўзбекистондаги киберхавфсизликни таъминлаш ва бу соҳани ривожлантиришга масъул ҳукумат ташкилотларининг йигирмадан ортиқ вакили иштирок этди. Ушбу семинар Жорж Маршалл номидаги Европа маркази томонидан Ўзбекистонда 2015-йилдан бери ўтказиб келинаётган тадбирларнинг учинчиси бўлди.