Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Молия 26/03/2019 Жорий йилнинг октябр - ноябр ойларида PEMPAL таълим дастури бўйича ялпи мажлис бўлиб ўтади
Жорий йилнинг октябр - ноябр ойларида PEMPAL таълим дастури бўйича ялпи мажлис бўлиб ўтади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида ташкил этилган Давлат молиясини бошқариш буйича халқаро ҳамкорлик таълим дастури (PEMPAL) доирасида Бюджет ҳамжамиятининг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ниҳоясига етди.

Тўрт кун давом этган Бюджет ҳамжамиятининг ялпи мажлиси давомида 20 дан ортиқ давлатлардан ташриф буюрган 60 га яқин давлат молиясини бошқариш соҳасидаги халқаро экспертлар, Бюджет ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар амалиётчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ва ҳудудий молия бошқармалари мутахассислари бюджет шаффофлиги ва бюджет жараёнида фуқаролар иштироки, капитал бюджетлаштириш ҳамда мақсадга йўналтирилган бюджетлаштиришга оид мавзуларда семинар тренинглар ҳамда интерактив тақдимотларда иштирок этишди.

Ялпи мажлиснинг якуний кунида барча иштирокчилар бюджет харажатлари билан боғлиқ муаммолар бўйича 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда иш олиб боришди. Унда ҳар бир гуруҳ таркибидаги иштирокчилар тайёрлаб келган тақдимотларини муҳокама қилиб ҳамда натижада умумий гуруҳ тақдимоти тайёрланиб, давлат молиясини бошқариш буйича муваффақиятли тажрибаларни ҳавола этишди.

Мажлис қизғин кўтаринки руҳда ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ялпи мажлис давомида давлат молиясини бошқариш соҳасида ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар.

Мажлис якунида бағишланган йиғилишда Молия вазири ўринбосари - ғазначилик бошлиғи Дилшод Султанов сўзга чиқиб, мазкур табдирнинг мамлакатимизда ўтказилиши давлатимиз молия тизимини бошқаришдаги амалга оширилаётган ўзгаришлар ва режалар юзасидан дунёнинг этакчи экспертларининг хулоса ва таклифларини олиш билан бирга бой тарихимиз, маданий меросларимизни, шунингдек бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларни жаҳон ҳамжамиятига етказишда, шунингдек туризм соҳасини ривожлантиришда қулай восита бўлиб хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, мажлис иштирокчиларига келгусида ўз иш фаолиятларида муваффақият тилади.

Шу билан бирга, 2019 йилнинг октябр - ноябр ойларида Самарқанд шаҳрида PEMPAL таълим дастури доирасида “Ички аудит” ҳамжамиятининг навбатдаги ялпи мажлисини ўтказишни таклиф этилди.

Манба: Молия вазирлиги Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг