Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 17/04/2019 Жорий йилнинг май ойида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича халқаро форум бўлиб ўтади
Joriy yilning may oyida xalqaro reyting va indekslar bilan ishlash bo'yicha xalqaro forum bo'lib o'tadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигида “Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссия”нинг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия йиғилиши Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий халқаро рейтинг ва индексларда ўз ўрнини яхшилаш ва халқаро майдонда мамлакатимиз мавқеини янада юксалтириш мақсадида ўтказилди.

Йиғилиш давомида Комиссия аъзоларига Молия вазирининг ўринбосари – Одилбек Исаков томонидан устувор рейтинг ва индекс кўрсаткичлари юзасидан шу кунгача олиб борилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижавийлиги, мамлакатимиз Президенти томонидан сўнгги 2 йил давомида қабул қилинган қарор ва фармонларда акс этилганлиги, бу жараёнларни амалга оширишда қатор нуфузли халқаро рейтингларни эълон қилувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб келаётганлиги, вазирлик ва идораларга семинар-тренинглар ўтказилиб, узлуксиз консультациялар берилиши каби жараёнларга боғлиқдир.

Йиғилиш сўнггида жорий йилнинг май ойи сўнггида соҳанинг етакчи халқаро ва маҳаллий экспертлари билан биргаликда ҳамда вазирлик ва идораларнинг иштирокида халқаро форум ўтказилиши режалаштирилди.

Манба: Молия вазирлигининг телеграмдаги канали.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг