Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 18/03/2019 Жорий йилнинг икки ойида республикада ташқи савдо айланмаси $ 6,39 млрд ташкил этди
Жорий йилнинг икки ойида республикада ташқи савдо айланмаси $ 6,39 млрд ташкил этди

 

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил январь-февраль ойи якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси 6,39 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,4%га ўсди.

Экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4%) ва импорт ҳажми 3,35 млрд долларга (ўсиш суръати 30,3%) етди. Ташқи савдо салдоси минус 319,2 млн долларни ташкил қилди.

2019 йилнинг январь-февраль ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 513,7 млн долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар импорти ҳажми эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 779,6 млн долларга кўпроқ.

2019 йилнинг январь-февраль ойи якуни бўйича товарлар экспорти билан шуғулланувчи корхоналар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 281тага кўпайиб, 2096тага етди.

Ташқи савдо айланмаси динамикасидан келтирилган маълумотлар кўрсаткичларнинг қолган йилларга нисбатан ўсганлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 2019 йил январь-февраль ойида амалга оширилган экспорт ҳажми, ўтган йилларга нисбатан кўпайиб, 3,03 млрд долларни ташкил қилди.

2019 йил январь-февраль ойида ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 31,4%ни ташкил этиб, ҳамда ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,4% ташкил этди.

Бошқа хорижий давлатларнинг республика ташқи савдо айланмасидаги улуши 2018 йилнинг январь-февраль ойида 65,3%ни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг ушбу даврида эса ташқи савдо айланмасидаги улуши 68,6%га етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,3%га ўсди.

Бундан олдин, Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш 51 фоизга ошгани хабар берилганди.

Манба: Давлат статистика қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг