Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 05/07/2022 Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп
Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп

I. Меҳнат мигрантларининг Россия Федерациясидаги меҳнат фаолияти таҳлили:

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг ҳисоботи бўйича 2022 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли 35,3 млн кишини, шундан эркаклар 17,8 млн (50,3 фоиз) кишини, хотин-қизлар 17,5 млн (49,7 фоиз) кишини ташкил қилмоқда.

Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг ижтимоий сўров натижаларига кўра меҳнат ресурслари сони ўртача 19,5 млн, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар 13,7 млн, расмий секторда банд аҳоли 6,2 млн ҳамда норасмий секторда банд бўлганлар 5,7 млн. кишига тўғри келади.

Ишга муҳтож бўлганлар 1,4 млн кишини, ишсизлик даражаси ўртача 

9,2 фоизни (ўтган ҳисобот даврига (10,2%) нисбатан 1,0% га пасайган) ташкил этган.

Таҳлилларга кўра, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантлари сони 2022 йил 1 март ҳолатига ўртача 2,4 млн кишини (2.356.954 киши) уларнинг 568,5 минг (24,1%) нафарини хотин-қизларни, 

827,1 минг (35,1%) нафарини ёшлар ташкил этади (жадвал илова қилинади).

Уларнинг 1,5 млн нафари Россия, 366,3 минг нафари Қозоғистон, 144,7 минг нафари Туркия, 47,4 минг нафари Жанубий Корея, ва 348,1 минг нафари бошқа давлатлар ҳисобига тўғри келади. 

Россия ИИВ маълумотига кўра, 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон фуқароларига 2022 йилда расмийлаштирилган патентлар сони 247,2 тани, амалдаги жами патентлари сони 1,3 мингтани ташкил этади. Шунингдек, норасмий тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик фуқаролар сони ўртача 200 минг нафарни ташкил этади. 

Россия минтақалари бўйича Ўзбекистон фуқароларининг 47,9 фоизи – Марказий федерал округ (маркази – Москва шаҳри), 21,1 фоизи – Шимолий-Ғарбий федерал округ (Санкт-Петербург), 7,1 фоизи - Волга бўйи федерал округи (Казан), 6,6 фоизи – Урал федерал округи (Екатеринбург), 6,5 фоизи - Жанубий федерал округ ва Шимолий-Кавказ федерал округи (Ростов Дон), 5,6 фоизи - Узоқ шарқ федерал округи (Владивосток), 5,2 фоизи - Сибирь федерал округи (Новосибирск) ҳудудида меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон фуқароларининг 52,7 фоизи – қурилиш, 16,4 фоизи – савдо ва хизмат кўрсатиш, 12,8 фоизи – саноат, 10 фоизи – қишлоқ хўжалиги, 

8,1 фоизи – бошқа соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Россияда меҳнат ёшидаги аҳоли сони 2012 йилдан бери ҳар йили қисқариб бормоқда. Шу сабабли, Россия иқтисодиётининг кўплаб тармоқлари хусусан, қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда. 

Россиядаги сиёсий ва иқтисодий беқарор вазият ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишига ҳам олиб келди.

Федерал Хавфсизлик хизмати ҳисобига кўра, йил бошидан Россияни 

3,8 млн киши тарк этган. 

Таққослаш учун: 2000 йилдан 2020 йилгача Россиядан 4 млн россиялик чиқиб кетган бўлса, 20 йиллик бу кўрсаткич 5 ойда қайд этилган.

Шунингдек, иш ҳақи кўтарилган бўлса-да, Россия фуқаролари оғир меҳнат ҳисобланганлиги учун қурилиш соҳаларида ишлашни хоҳламайди.

Мигрантлар ўртасида энг катта ўртача ойлик иш ҳақи қурилиш ва таъмирлашда (54 минг рубль), сўнг транспорт, логистика, склад иши соҳасида (52 минг рубль), энг кам иш ҳақи уй-жой коммунал хўжалиги (40,1 минг рубль) ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 

(36,8 минг рубль) қайд этилмоқда.

Ушбу сабабларга кўра ҳам Россияда меҳнат мигрантларига талаб сақланиб қолмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган сўровномада 2022 йил 4 июль ҳолатига 204,8 минг киши иштирок этган, шундан 17 299 нафари нафари овоз берган.

Овоз берганларнинг 6 698 нафари (39%) “йўқ” - Россияда ишини давом эттириши, 3 974 нафари (23%) “ҳа” - рубль қадри пасайгани учун даромади камайгани сабабли Ўзбекистонга қайтишини, 3 822 нафари нафари (22%) “йўқ” - Россияда ишини давом эттиришини, лекин рубль қадри пасайишда давом этса, Ўзбекистонга қайтишини, 2 807 нафари (16%) “ҳа” - иш жойини йўқотгани сабабли Ўзбекистонга қайтишини билдирган.

Сўнгги кунларда Россияда 1 доллар - 58 рубл атрофида бўлиб, 

2015 йиллар кўрсаткичини қайд этди. Санкцияларга қарамай, россия рублининг қадри мустаҳкамланиб, июнь ойининг биринчи ярмида Россия валютаси бир доллар учун 56-61 рубл даражасида сотилган (йил бошида ушбу кўрсаткич 75-80 рублни ташкил этган)

Лекин, банклардан доллар сотиб олиш имконияти чекланмоқда. Шу сабабли, меҳнат мигрантлари ўтказмаларини рублда амалга оширмоқда. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда рублни сўмга ёки долларга айирбошлашда муаммолар мавжуд эмас.

Рубл қадрининг мустаҳкамланиши меҳнат мигрантлари иш ҳақидан уйга юборадиган пул миқдорининг ошишига олиб келди.

2021 йил меҳнат мигрантларининг ўртача иш ҳақи 50 минг рубль атрофида қайд этилган бўлса, бу тахминан 600 доллар атрофида эди. Айни пайтда эса шу миқдордаги иш ҳақи 800 доллардан ортиқ бўлмоқда.

Жаҳон банки экспертлари фикрича, март ойида Россиядаги иқтисодий вазият туфайли меҳнат мигрантларининг Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кутилган 3 фоиз ўсиш ўрнига 21 фоизга қисқаради дейилган.

Амалда 2022 йилнинг январь-март ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,47 млрд долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ошган (1,42 млрд. доллар).

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди ва мамлакатимизга жисмоний шахслардан 2,54 млрд доллар ўтказилган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 548 млн доллар ёки 27 фоизга кўпдир.

Жорий йилнинг 5 ойида жисмоний шахсларнинг хориждан пул ўтказмалари 4,19 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга кўп ҳисобланади.

2022 йил январь-июнь ойлари Россиядан 241,3 минг нафар меҳнат мигрантлари ватанга қайтиб келган бўлиб, мазкур кўрсаткич пандемиядан олдинги даврга нисбатан катта фарқ қилмайди. Хусусан, 2018 йилнинг дастлабки 6 ойида 219,1 минг, 2019 йилда 274,4 минг нафар меҳнат мигранти Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган. 

II. Хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш ҳолати:

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишсиз шунингдек, хорижда ишлаб қайтиб келган фуқароларни бўш ҳамда янги иш ўринларида бандлигини таъминлашдан ташқари, уларга 10 дан ортиқ турдаги молиявий ёрдам ва хизматлардан фойдалниш йўлга қўйилган. 

Бунда, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятини бошлашга рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, уларнинг қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилган:

- тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш;

- кооператив аъзоларини устав фондига улуш киритиш;

- зарурий асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари харид қилиш; 

- тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилаётган бино ва иншоотнинг ижара тўлови; 

- кредит гарови учун қўйилган таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси тўлови; 

- юқори фоизли кредитларнинг фоиз ставкаларини бир қисмини қоплаш;

 - тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқитиш.Бундан ташқари, ўзини-ўзи банд қилиши учун иссиқхона қуриш, уруғ ва кўчатлар сотиб олиш ҳамда суғориш воситалари ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, жамоат ишларига жалб қилиш орқали вақтинчалик ишларда банд қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Йил бошидан хорижий давлатлардан 369,6 минг нафар меҳнат мигрантлари ватанга қайтиб келди.

«Маҳалла – меҳнат органлари – сектор – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиали» тизими асосида хориждан қайтган меҳнат мигрантларининг (369,6 минг) 326,5 минг нафари (88 %) уйма-уй юриб ўрганилди, қолган 43,1 минг нафар (12%) меҳнат мигрантлари билан мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Мониторинглар давомида хориждан қайтиб келганларнинг 262,1 минг нафари расмий ва норасмий бандлиги, 7,9 минг нафари маълум сабабларга кўра меҳнатга лаёқатсизлиги, 18,5 минг нафари мониторинг кунига қадар, ишлаш учун чет элга қайтиб кетганлиги ҳамда 38,0 минг нафари вақтинча ишсиз эканлиги аниқланди.

Меҳнат органлари ёрдамида меҳнат миграциясидан қайтиб келган 

56,0 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан:

11,1 минг нафар фуқаро бўш иш ўринларига жойлаштирилди;

3,2 минг нафар фуқаро жамоат ишларига жалб қилинди;

27,6 минг нафар фуқаронинг ўзини-ўзи банд қилиши таъминланди;

3,5 минг нафар фуқаро тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит ажратишда кўмаклашилди;

9,1 минг нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишга жалб қилинди;

1,5 минг нафар фуқарога бандлигини таъминлаш учун субсидия берилди.

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “Тадбиркор мигрант” лойиҳаси доирасида хориждан қайтган фуқаролар учун “Тадбиркорлик асослари ва бизнес юритувини ташкил этиш”га оид қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, 1087 нафар фуқаро ўқитилди ва сертификатлар берилди.

Ҳудудларда хорижда бўлиб турган меҳнат мигрантларини доимий яшаш манзиллари бўйича хонадонбай ўрганиш натижасида 45,4 минг нафар меҳнат мигрантларининг оила аъзоларида муаммо ва мурожаатлар мавжудлиги аниқланиб, 21,6 минг нафарига ҳудудларда масъул идоралар томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Шундан 5,6 минг нафар мигрантнинг оила аъзолари бандлиги таъминланди, 

536 нафарини таълим олиш, 3,3 минг нафарини тиббий патронаж хизмати, 13,2 минг нафарини бошқа турдаги (уй-жойи шаротини яхшилаш, коммунал хизмат, кредит олиш) мурожаатлари ҳал этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг