Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 22/06/2018 Жорий йилнинг 5 ойи давомида республикамизда 131 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди
Жорий йилнинг 5 ойи давомида республикамизда 131 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда билим ва салоҳиятларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ишсиз опа- сингилларимизнинг бандлигини таьминлаш - Республика Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор вазифасидир.

Мазкур Қўмита томонидан ишсиз хотин-қизлар сони аниқланиб, улар 168 минг 634 нафарни ташкил этган эди. Ишсиз хотин-қизлардан бандлик марказларида 45 минг 892 нафари ҳисобда турса, хонадонма-хонадон юриб 126 минг 231 нафари рўйхатга олинди.

Жойларда корхона, ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига 29 минг 785 нафар, кичик корхоналарга 8 минг 679 нафар, касаначилик соҳасига 3 минг 466 нафар, оилавий тадбиркорлик соҳасига 8 минг 967 нафар, ипак қуртини парваришлаш соҳасига 62 минг 335 нафар ва бошқа йўналишларга 18 минг 623 нафар хотин-қизлар ишга қабул қилинди.

Бундан ташқари хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни касбга қайта тайёрлаш борасида ҳам аниқ мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг