Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Исроил Давлатининг элчиси ва «Гадот Агро» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Исроилнинг элчиси Эдуард Шапира ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон-Исроил агрофорумини 2019 йил апрелида ўтказиш таклифи илгари сурилди. Тадбир доирасида Исроилнинг етакчи қишлоқ хўжалиги компаниялари республика вилоятларига ташриф буюриб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бозори билан танишиш ва икки мамлакат фермерлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш режалаштирилган.
«Исроил қийин иқлим ва атроф-муҳит шароитида самарали қишлоқ хўжалиги тизимини яратиш учун узоқ йўлни босиб ўтди. Биз ўзимизнинг исроиллик ҳамкасбларимизнинг нафақат маҳсулот сифати ва миқдорини яхшилашдаги, балки қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш учун илғор технологияларни қўллаш бўйича қизиқиш билдирмоқдамиз », - такидлаб ўтди учрашувда Жамшид Ходжаев
Исроилнинг дипломатик ваколатхонаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Исроил элчихонаси ўртасида 2019 йилда «Action Plan» тайёрлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, Исроил томони икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида «МАШАВ» ташкилоти орқали ҳамкорликни фаоллаштиришни таклиф қилди.
Гадот Агро компанияси вакиллари пахта экинларининг ҳосилдорлигини ошириш ва тупроқ шўрланишига қарши курашиш учун томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш учун ечимлар таклиф қилдилар.
Маълумот учун: «Гадот Агро» компанияси 1950 йилда ташкил топган бўлиб, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва уруғлик ресурсларини таъминлаш учун ечимлар таклиф қилади.
Манбаа: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий сайти.