Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 25-март куни амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари – стац-секретар Григорий Карасин билан учрашди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқи кун тартибидаги долзарб мавзулар, шунингдек, баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида 2018-йилнинг 18-19-октабр кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Учрашувда 2019-йилда бўлиб ўтадиган турли даражалардаги икки томонлама учрашувлар жадвали бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Манба: ТИВ расмий сайти.