Жонли ижро санъати янада ривожлантирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун (ЎРҚ-1046-сон, 11.03.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонунга кўра, "Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида" ги Қонунга Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш йўналишидаги ваколатлари, шунингдек, концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги ва "Реклама тўғрисида" ги қонунларга концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот бериш тартибини белгилайдиган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Концерт-томоша тадбири дастурида ижрочи ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши мажбурий қилиб белгиланади.
Концерт-томоша тадбирларида мусиқий ва бошқа асарларни ижро этишда фонограммадан фойдаланиш даражаси қараб, ижрочилар томонидан қуйидаги усуллар билан ижро амалга оширилиши мумкин:
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.