Жомбой туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Шоҳиста Мардиева берган маълумотга қараганда, бугунги кунда Жомбойда 29 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 28 таси давлат тасарруфидаги, 1 таси эса хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган – “Анора она болажонлари” нодавлат мактабгача таълим муассасасидир. Мазкур хусусий боғча замонавий типда қурилган бўлиб, 2018 йил 31 май куни расман иш фаолиятини бошлади. Ушбу муассаса 75 ўринга мўлжаллаган бўлиб, ҳозирда бу ерда 20 нафар бола тарбияланаяпти.
– Жорий йилда Жомбой туманида давлат – хусусий шериклик шаклида мактабгача таълим муассасалари қуриш учун жами 16 нафар тадбиркор туман ҳокимига ариза билан мурожаат қилган, – дейди туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Шоҳиста Мардиева. – Ҳозирги кунга қадар 8 нафар тадбиркорга ер ажратиш бўйича ҳоким қарори чиқарилган.
Йиғилишда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар атрофлича ўрганилиб, депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.
Бахтигул Қаршиева, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.