Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 01/02/2016 Жўрабек Каримов Australian Open финалида мағлуб бўлди
Жўрабек Каримов Australian Open финалида мағлуб бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов ўсмирлар ўртасида Australian Open мусобақасининг яккалик баҳслари финалига қадар етиб борди ва мусобақа вице чемпионига айланди.

Финал баҳсида австралиялик Оливер Андерсон билан баҳслашди ва у сетда 2:6, 6:1 ва 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Улар кортда 1 соат 42 дақиқа давомида баҳслашдилар. Каримов бу вақт давомида учта эйс, иккита брейк поинт ва учта иккиталик ҳатога йўл қўйди.

Андерсўн эса, тўртта эйс ва иккита иккиталик ҳатога йўл қўйди ва олти бор брейк поинтга ишлаб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг