Ж.Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
8 апрель куни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ли Ук Хон билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида 2015 йилнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига амалга оширилган олий даражадиги ташриф чоғида эришилган икки ёқлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда молия-техникавий соҳалардаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.