Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 26/07/2016 Жиззах вилоятида I ярим йилликда ЯҲМ ҳажми 9,5 фоизга ўсди
Жиззах вилоятида I ярим йилликда ЯҲМ ҳажми 9,5 фоизга ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жиззах вилоятида 2016-йилнинг январь-июнь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 9,5 фоизни ташкил этди.

Саноатда 13,7 фоиз, қишлоқ хўжалигида 5,6 фоиз, қурилишда 12,8 фоиз ҳамда чакана савдо айланмасида 14,2 фоиз ўсишга эришилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли 766 янги бизнес субъекти ташкил этилиб, уларнинг сони 9 минг 186 тага етди. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 243,4 млрд. сўм, жумладан, саноат соҳасини ривожлантиришга 39,3 млрд. сўм кредит ажратилди.

Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик бизнеснинг улуши 63,3 фоизни, саноатда 54,7, қишлоқ хўжалигида 99,8, қурилишда 94,9, чакана савдода 94,5, экспортда 87,8 фоизни ташкил этди.

Маҳаллийлаштириш дастури асосида 3 ҳудудий тасарруфдаги корхонада 2 миллиард 390 миллион сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди. Улар томонидан 19,7 миллион долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди.

Ҳисобот даврида вилоятда 493,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Хусусан, инвестиция дастурига асосан намунавий лойиҳалар асосида 741 та уй қурилиб, 81 та ижтимоий ва ичимлик суви объектлари фойдаланишга топширилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурига асосан 23 минг 803 та янги иш ўрни яратилди. Уларнинг 16 минг 250 таси қишлоқлар ҳиссасига тўғри келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг