Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2017 Жиззах шаҳридаги Марказий шох кўчага “Ислом Каримов” номи берилди
Жиззах шаҳридаги Марказий шох кўчага “Ислом Каримов” номи берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жиззах шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” шох кўчаси энди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография миллий маркази қошидаги эксперт комиссияси берган хулосада маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот таҳлил департаменти ва вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 25 февралдаги мурожаатлари ўрганиб чиқилди ва экспертлар томонидан мазкур мурожаат ижобий баҳоланди.

2017 йил 25 январь куни Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ “Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номини бериш” деб белгилаб қўйилган эди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг