Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/07/2020 Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

 

Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли Т.А. (аёл)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

 

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

 

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг