Валюта курслари 11/03/2025
$1 – 12940.11
UZS – 0.17%
€1 – 14055.55
UZS – 0.74%
₽1 – 145.62
UZS – 0.67%
Қидириш
Иқтисод 11/03/2025 Жиззах аккумулятор заводи KUCH бренди бўйича Қрим арбитраж судида ғалаба қозонди

Жиззах аккумулятор заводи KUCH бренди бўйича Қрим арбитраж судида ғалаба қозонди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қрим арбитраж суди Жиззах аккумулятор заводининг KUCH товар белгиси бўйича ҳуқуқларини тан олди ва россиялик тадбиркор Артём Палийчукнинг даъвосини рад этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри арбитраж картотекаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Палийчук заводни KUCH автомобиль аккумуляторлари брендини ноқонуний ишлатишда айблаб, 257 млн рубль ($2,88 млн ёки 37,4 млрд сўм) миқдорида компенсация талаб қилган.

Бироқ завод вакиллари бу товар белгиси улар томонидан Палийчук уни Россияда рўйхатдан ўтказишидан анча олдин ишлатилганини маълум қилди. Шунингдек, суд даъвогарнинг брендни фаол ишлатмаганини инобатга олди.

Суд хулосасига кўра, 2018 йилда Палийчук Жиззах аккумулятор заводи билан музокаралар олиб борган ва «АРС Моторс» компанияси номидан маҳсулот етказиб бериш бўйича келишувга эришган. Натижада KUCH аккумуляторлари Россия ва Беларусга экспорт қилинган.

Шу билан бирга, даъвогар товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган пайтда у завод бу бренддан фойдаланишини била туриб ҳаракат қилган, деб қайд этди суд. Бу эса ғаразли ва ноқонуний ҳаракат сифатида баҳоланди.

Суд хулосасига кўра, агар товар белгиси Палийчук фойдасига ҳуқуқий ҳимоя олганида, бу заводнинг маҳсулот ишлаб чиқаришига тўсиқ бўларди ва унга катта молиявий зарар етказарди. Шу сабабли суд даъвони рад этди.

Суд жараёни тарихи:

2023 йил баҳорида арбитраж суди завод 2019—2022 йилларда «КамАЗ» компаниясига 128,6 млн рубльлик аккумулятор етказиб берганини ва бу интеллектуал ҳуқуқларни бузганини маълум қилган эди. Шу асосда корхонадан икки баробар компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарилган.

Шунингдек, Палийчук «АРС Моторс»**дан 6,2 млн рубль лицензион шартнома бўйича қарз ундирган.

Бироқ завод бу қарорни апелляция қилди ва 2023 йил ноябрида Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича суд аввалги ҳукмни бекор қилди. Суд ишни қайта кўриб чиқишга юборди ва Палийчукнинг ҳаракатларини ноқонуний, ғаразли деб баҳолади.

Экспертлар буни патент троллингининг яна бир мисоли сифатида баҳолаб, Палийчукнинг брендни рўйхатдан ўтказишини «Роспатент»**да қайта кўриб чиқиш имконияти борлигини таъкидлашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг