Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Хитой 17/08/2023 «Жинлар шаҳри» ҳақида эшитганмисиз?
«Жинлар шаҳри» ҳақида эшитганмисиз?

«Жинлар шаҳри» ҳақида эшитганмисиз?

Урумчига (Хитой) ташрифимиз чоғида бизни «Жинлар шаҳри» деб аталган жойга таклиф қилишди. Биз қизиқиш ва қувонч билан рози бўлдик.

Биз бу ерга етиб келганимизда, секин ёмғир ёға бошлади ва ёмғирдан кейин гўзал камалак пайдо бўлди. Aлбатта, биз уни суратга олдик. Кейин эса поездга ўхшаган электроавтобусда «Жинлар шаҳри» бўйлаб қизиқарли саёҳат бошланди...

Шинжон-Уйғур автоном райони (Шимолий-Ғарбий Хитой) Карамай шаҳар округидаги Урхо туманида жойлашган «Жинлар шаҳри» типик ярдан ландшафти – шамол таъсирида бир неча ўн минг йиллар давомида шаклланган ўзига хос рельефдир, бунинг натижасида тошлар ва қоялар ғайриоддий шакллар ҳосил қилган. Ёзги ёмғирдан кейинги ёруғлик ва соянинг ўйнаши «Жинлар шаҳри»ни янада сирли ва ўзига ром этади. 

Aвгуст ойида «Жинлар шаҳри» - сайёҳлик мавсумининг энг юқори чўққисига тўғри келади. “Жинлар шаҳри” Хитойнинг машҳур нефть шаҳри Карамайдан 106 км. шимолда жойлашган. Марказий манзарали ҳудуднинг майдони тахминан 26 кв. км.ни ташкил қилади.  

Маҳаллий аҳоли бу жойни «Жинлар шаҳри» ёки «Иблислар шаҳри» деб атайди. Уларнинг айтишича, тунда «Жинлар шаҳри»да қўрқинчли овоз ва ҳайқириқларга ўхшаш товушларни эшитишингиз мумкин: бу қояларнинг юзлаб тешиклари орқали ўтадиган ёввойи шамолнинг ишидир. Шунинг учун ҳам бу ерга шундай ном берилган экан...

Aгар сиз сирли ва ғайритабиий нарсаларни яхши кўрсангиз, албатта бу ерга ташриф буюришингиз керак. Оладиган таассуротларингиз бутун умр ёдингизда қолишига ишончимиз комил!

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг