Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 26/03/2019 Женевада Оролбўйи муаммоси муҳокама этилди
Женевада Оролбўйи муаммоси муҳокама этилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Женевада Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармаси фаолиятига оид конференция бўлиб ўтди. Тадбир - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов,  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Борий Алихонов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Жусипбек Казбековлардан иборат Ўзбекистон делегацияси ташаббуси билан ташкил этилди.

Конференцияда 70 дан ортиқ иштирокчилар, Оролбўйи минтақасида экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистоннинг фаол ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон делегацияси вакиллари ҳудудда Халқаро инновацион Марказ фаолият юритаётганини ва Оролбўйи минтақасининг ўзи, экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилинганлигини маълум қилди.

Борий АЛИХАНОВ – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчитлик палатаси спикери ўринбосари

-      Биз чет эл сармояларини жалб қилиш ва яшил иқтисодиёт тамойилларини кенг қамровда амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратмоқдамиз. Жумладан экологик хавфсиз, энергия ва сувни тежаш технологиялари ўрнатилмоқда, шунингдек, чўлланишнинг олдини олиш борасида ҳам ишлар амалга оширилмоқда. 

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури мутахассислари, Халқаро меҳнат ташкилоти, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотлари, Россия, Европа Иттифоқи, Белорусь, Тожикистон, Қирғизистон, Малайзия ва Миср дипломатик корпуси вакиллари Орол денгизи минтақасида мақсадли лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Мирьяна СПОЛЯРИЧ-ЕГГЕР – БМТ бош котиби ёрдамчиси, БМТТД минтақавий бюроси директори

-      Орол денгизи замонамизнинг энг катта экологик фожиаларидан бири. У иқлимдаги катта ўзгаришлар ёки табиатнинг ҳалокатли кучларидан эмас, балки инсоннинг табиатга салбий таъсири ва сув ресурсларидан нотўғри фойдаланиши оқибатида кенг кўламли экологик фожеага айланган.

Хелена ФРЕЙЗЕР - Резидент-координатор ООН

-      Бу дунё миқёсидаги муаммо бўлиб, минтақадаги вазиятни яхшилаш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда бирлашиб иш олиб боришимиз лозим. 

Ольга АЛГАЕРОВА – БМТ бош котиби ўринбосари, ЕИҲ ижрочи котиби

-      Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик Траст жамғармасининг БМТ томонидан қўллаб қувватланиши, халқаро ҳамжамият ўртасида минтақадаги экологик инқироз оқибатларини юмшатиш, ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш ва турмуш даражасини ошириш бўйича фаол мулоқотнинг мантиқий давоми бўлди.

Халқаро ташкилотлар, шу жумладан Евросиё иқтисодий ҳамжамияти, мақсадли жамғармани қўллаб-қувватлайди ва маблағларни жалб қилишда иштирок этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунинг натижасида минтақа тарихида янги бўлим очилади. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг