Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 15/06/2016 ЖБ Ўзбекистон билан Янги ҳамкорлик концепциясини тасдиқлади
ЖБ Ўзбекистон билан Янги ҳамкорлик концепциясини тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 14-июнь куни Жаҳон Банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон билан 2016-2020 йиллар учун Янги ҳамкорлик концепциясини тасдиқлади.

Янги стратегик дастур 2030-йилга бориб, ўртача даромадли давлатлар гуруҳи сегментининг юқори қисмида юрадиган мамлакат мақомини олиш бўйича қўйилган миллий мақсадини қўллаб-қувватлайди. Мазкур мақсадга ишчи ўринларини яратиш учун шарт-шароитларни ташкил этиш, инфратузилмани ривожлантириш, ишчан муҳитни яхшилаш ҳамда иқтисодиётда рақобатбардошликни ошириш йўли билан эришилади.

Узоқ йиллар давомида Жаҳон банки гуруҳи Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда ишлаб, молияни ва иқтисодиётни самарали бошқариш борасида маслаҳат бераяпти.

Ўзбекистон Жаҳон банкига 1992-йили, ХМК эса 1995-йили аъзо бўлган. ЖБнинг Ўзбекистондаги жорий мажбуриятлари 2 млрд. АҚШ долларидан ортиқроқ маблағни ташкил этмоқда. 1996-йилдан бери ХМК Ўзбекистонга 144,7 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди ҳамда агробизнес ва озиқ-овқат саноати тармоғида, молия бозорида хусусий секторни ривожлантириш бўйича 28 та лойиҳани қўллаб-қувватлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг