Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 25/05/2016 ЖБ Ўзбекистонга 20 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди
ЖБ Ўзбекистонга 20 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон банкининг Ижрочи директорлар кенгаши 24-май куни Ўзбекистондаги кўчмас мулк кадастри ва рўйхатга олиш тизимини такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун 20 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад мамлакатнинг электрон ҳукумат хизмати ва тузилмаси доирасига кирадиган кўчмас мулк кадастри ва рўйхатга олиш тизимининг самарадорлигини оширишдир.

Мазкур лойиҳа хусусий бизнесни ривожлантириш ва янги ишчи ўринларини яратишга қаратилган хусусий мулк ҳимояси бўйича Ҳукумат томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг