Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 17/01/2018 ЖБ делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюради
ЖБ делегацияси Ўзбeкистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистонга Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Жаҳон банкининг делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ва Жаҳон банки Гуруҳи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар олиб борилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг