Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2018 йилнинг 9 январида Жаҳон банки "Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари" ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2017 йилда 6,2 фоизни ташкил этган.
Жаҳон банки мутахассислари тахминига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 2018 йилда 5,6 фоизни, 2019 йилда 6,3 фоизни ва 2020 йилда 6,5 фоизни ташкил этади.
Аввалроқ, банк 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 7,6 фоизни, 2018 йилда 7,8 фоизни, 2019 йилда эса 7,8 фоизни ташкил этишини тахмин қилган эди.