Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/12/2024 Жарима миқдори камайтирилмоқда

Жарима миқдори камайтирилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисида “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 111-моддасига активларни репатриация қилиш талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ташқи савдо операциялари бўйича активларни белгиланган муддатларда репатриация қилинмаганлиги учун қўлланиладиган уч босқичли жами 50 фоизли жарима қўллаш тартиби тадбиркорлик субъектларига бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, жазо қўллаш тизими ўзаро мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда кўп босқичдан иборатлиги тадбиркорлик субъектларини ортиқча маблағ ва вақтини сарф қилишига сабаб бўляпти.

Муҳокамаларда депутатлар амалдаги тартибни бекор қилиб, унинг ўрнига қайтмаган активларнинг 20 фоизи миқдорида бир марталик молиявий жаримани қўллаш тартиби жорий этилаётганлигини маъқулладилар. Тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қўлланилмаслиги бўйича бир қатор ҳуқуқий нормалар белгиланаётганлиги ижобий баҳоланди. Хусусан, репатриация қилинмаган активлар суммаси тегишли ташқи савдо контракти доирасида амалга оширилган операциялар суммасининг 10 фоизидан ошмаган тақдирда жарима қўлланилмаслиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, асбоб-ускуналар ва бутловчи қисмлар импортига оид контрактда уларни етказиб бериш муддати бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган бўлса, мазкур операция бўйича активларни репатриация қилиш муддати, деб контрактда кўрсатилган етказиб бериш муддати ҳисобланиши белгиланлиги тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо операцияларни амалга оширишда қулайлик яратади.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳаси инвестиция лойиҳалари доирасида ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қулайликлар яратиш ва активларни белгиланган муддатларда репатриация қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Моддама-модда муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг