Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Иқтисод 16/08/2016 Жараёнларнинг автоматлаштирилиши
Жараёнларнинг автоматлаштирилиши
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида багажни сканирлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди, бу багажни йўловчиларга бериш вақтини сезиларли қисқартиришга имкон берди.

Янги автоматлаштирилган тизим жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилган бўлсада, қисқа вақт ичида ижобий натижалар берди. Хусусан, багажни бериш вақти сезиларли қисқарди, йўловчилардан тушадиган багажнинг йўқолиши, унга шикаст етиши ёки ичидаги нарсаларнинг етишмаслиги билан боғлиқ шикоятлар сони камайди, уларни кўриб чиқиш муддатлари ҳам анчагина қисқарди.

Ушбу тизим мамлакатимиздаги дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, дунё стандартларига жавоб беради. У аэропортнинг видеокузатув тизимига ўзаро боғланган бўлиб, эндиликда исталган вақтда у ёки бу багажнинг айнан қайси технологик зонада турганлигини кузатиб бориш, шунингдек ҳар бир муайян багажга ўтиш имконига эга бўлган шахсларни аниқлаш мумкин. Бугунги кунда багажни ҳисобга олиш ва сканирлаш фақатгина учиб келадиган қатновларда олиб борилмоқда, бироқ ушбу тизимнинг учиб келадиган қатновлардаги тест синовлари ҳам бошлаб юборилди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК йўловчилари янги тизимнинг афзалликларини муносиб баҳолашга улгурган бўлишса керак. Бу Тошкент аэропортида багажга ишлов бериш тизимини оптималлаштириш бўйича лойиҳанинг бошланиши холос. Фойдаланилаётган янги тизимдан олинадиган тажриба ва кўникмалар багажга ишлов бериш, навларга ажратиш ва келишишнинг энг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш режалаштилаётган “Тошкент-4” янги йўловчи терминалини қуришда ҳисобга олинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг