Делегация таркибидан Корея Республикасидаги Инҳа университетининг таълим бўйича қўмита вакиллари ўрин олишди.
IUTга ташриф давомида Жанубий Кореялик мутахассислар Тошкент шаҳридаги Инҳа университетидаги ўқув жараёнини ўрганишди. Текшириш натижаларига кўра Корея Республикасидаги Инҳа университетининг таълим бўйича қўмита вакиллари IUTдаги ўқув стандартларига юқори баҳо бердилар ҳамда илм даргоҳида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини беришди.
IUT Ректори Сарвар Бабаходжаев шарҳлади: «Биз мазкур делегациянинг ташрифига катта эътибор берамиз, сабаби у орқали биз ўз фаолиятимизга объектив баҳони билиб олишимиз мумкин».
«Қайд этамиз, биз Корея Республикасидаги Инҳа университети билан бир йилда камида бир маротаба IUTда берилаётган таълим сифатини назорат қилишлари учун ташриф буюришлари бўйича келишиб олдик», - қўшимча қилди Ректор.
Мазкур ташриф доирасида Корея Республикасидаги Инҳа университети делегацияси ўқув жараёнида фойдаланиш учун 100 хил номдаги ўқув адабиёти ва лаборатория ускуналарини топширишди.