Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси мамлакатда 3 декабрь куни эълон қилинган ҳарбий ҳолат муносабати билан фуқароларга намойишлар ва митингларда қатнашмасликни тавсия қилди.
Дипломатик ваколатхона Жанубий Кореядаги сиёсий вазиятни ҳисобга олиб, ўзбекистонликларни оммавий тадбирлар ва йиғилишлардан четда туришга, шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан узоқроқ бўлишга чақирди. Шахсий хавфсизликни таъминлаш ва асраш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Фавқулодда вазиятларда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган:
+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334